Ўғил отасини тунаса бунга ким айбдор

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда орқали тарқатилаётган бир-биридан шов-шувли, кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеалар ҳақида ўқиб, ҳайратдан ёқа ушлаймиз. “Наҳотки, бўлиши мумкин эмас”, деб ишонгимиз келмайди. Расмий манбалар томонидан тасдиқланганидан кейин ишонишга мажбур бўламиз.

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Фаровон” МФЙ ҳудудида содир бўлган мудҳиш воқеа ҳам ҳеч биримизни бефарқ қолдирмади.

 Фуқаро Т.Б. 2021 йил 15 январь куни туман ИИБга мурожаат қилиб, 2020 йил 25 декабрь кунидан 15 январь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги сандиқ ичида бўлган 1900 АҚШ доллари ва 3.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганини баён этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олти­ариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни жабрланувчи Т.Б.нинг бирга яшовчи ўғли А.Т. содир этгани аниқланиб, жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмига қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Биз масаланинг фақат бир томонини, яъни ўғирлик содир бўлганини биламиз, бироқ иккинчи томони — фарзанд нима учун ўз уйига ўғирликка тушгани қоронғу. Албатта, тергов давомида бу саволларга жавоб топилади. Демак, айбни фақат фарзанддан эмас, уни тарбиялаган отадан ҳам қидириш лозим. Бу борада сиз қандай фикрдасиз?

Нурбек ҒОФУРОВ

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: