Ўзбекистонга яна аёзли кунлар қайтмоқда.Ҳарорат -10 даражагача тушиши кутилмоқда.

Юртдошларимиз ҳафта аввалида баҳорий илиқликка гувоҳ бўлишди. Ҳафа якунида эса қиш қаҳратонини қайта ҳис қилишларига тўғри келмоқда. Яъни 22 январдан об-ҳаво кескин совиши кузатилади.

Синоптикларнинг маълум қилишича, Волгабўйи ҳудудларидан кириб келаётган совуқ антициклон мамлакатимиз ҳудудларига қор ва аёзли кунларни олиб келиши кутилмоқда.

23 январда антициклон мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади, ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, лекин кучли совуқ кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: