Энергетика соҳасига йўналтирилган давлат ташқи қарзининг 28 фоизи ёки 5,1 млрд.доллар маблағлар қани? Уларни қандай сарфлашмоқда?

Ҳамма қилинаётган ислоҳотларни …… тиқдингиз! — депутат Дониёр Ғаниев

«Бугун Ўзбекистон бўйлаб энергия инқирози кечмоқда.  Айнан ўта оғир кечган 2020 йилдан сўнг, ҳар йилгиданда совуқ келган қиш мавсумида энергия инқирози барчани қийнамоқда! Бу ҳолат нафақат аҳоли орасида кескин норозилик, ижтимоий инқирозни келтириб чиқармоқда, балки иқтисодий фаолликни сусайтирмоқда ҳамда мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир ўтказмоқда. Энг ачинарлиси, энергетика соҳасидаги муаммолар охирги йилларда олиб борилган барча ижобий ўзгаришларни “ювиб юборябди”.

Энди ўйлаб кўринг, совуқ қиш, катта оила, на газ, на электр бор! Оиланинг кекса инсонлари ёки чақалоқлар совуқдан қалтираб ўтирса, оиланинг ёшлари ҳар қанча уринмасин уйини иситишга, уларни фаровон ҳаётини таъминлашга имконияти бўлмаса, бундай одамларга ислоҳотларнинг нима кераги бор?  Бу одамлар учун ҳар қандай ислоҳотлар, ҳар қандай қонунлар, қўпол қилиб айтганда, “1 тийин”!!! УЛАР СОВУҚДАН ҚИЙНАЛИШМОҚДА. Бундай ҳолатда уларга фақат бир нарса керак, ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ!

Энергетика вазирлиги эса 30 йилдан бери соҳага инвестиция киритилмаганлиги ҳақида дардини достон қилади. Ундай бўлса, 2020 йил 3-чорак якуни бўйича  Энергетика соҳасига йўналтирилган давлат ташқи қарзининг 28 фоизи ёки 5,1 млрд.доллар маблағлар қани? Уларни қандай сарфлашмоқда?

Мисол учун умумий қиймати 1.2млрд. доллар бўлган Намангандаги Тўрақўрғон ИЭС ишга туширилса, водийда электр таъминотида муаммо қолмайди, деб ҳаммани ишонтиришганди. Лекин Тўрақўрғон ИЭСи ўтган йили ишга тушган бўлса-да, водийда электр таъминотида ижобий ўзгариш бўлмади-ку?!

Тўғри, мен бу соҳанинг мутахассиси эмасман, эҳтимол, тушунмасман. Лекин наҳот охирги 4 йил давомида соҳада сезиларли ижобий ўзгариш қилиб бўлмаса? Аҳолининг талаби кундан-кунга ўсиб бормоқда, нима учун йил давомида шунга қараб ҳаракат қилмаймиз? Электрон ҳукумат, онлайн хизматлар, рақамли иқтисодиёт деймиз, лекин энергия бўлмаса булардан нима наф? Қайси ислоҳот эффект беради бу ҳолатда? Бундай ҳолат олдимиздаги сайлов йилида рўй беришини қандай тушуниш мумкин? Ёки бу давлат раҳбарининг олиб бораётган сиёсатига қарши атай уюштирилаётган “саботаж”ми? 

Саволлар кўп  жавоб эса кўпдан бери йўқ … Саволларга жавоб бера олмаётган раҳбарлар эса, доимгидек жим…

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

2 thoughts on “Энергетика соҳасига йўналтирилган давлат ташқи қарзининг 28 фоизи ёки 5,1 млрд.доллар маблағлар қани? Уларни қандай сарфлашмоқда?

  1. Изоҳларни ҳам фикрларни ҳам фойдаси йўқ. Оллоҳни Ўзи қўлламаса (очкўз ва виждонсиз раҳбарларни ўрнига художўй ва халқпарвар кишиларни етказмаса) оддий халқни сабр қилишдан ўзга чораси йўқ.

  2. Дониер Ганиев 5.1 миллиард доллар пул хазил пул эмас.Шу бонгингидн кейин олий рахбарлар хамма депутатлар конун эгалари изох талаб килиш керак эди Сизни гапингизга халк ишонмаяпди .Кайси рост Исботлангизлар

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: