Ҳокимиятдаги аёллар ҳақида 5 факт

Бугун Ўзбекистонда аёл ҳокимлар сони 5 нафарга етди. Бўстон, Қарши, Тўрақўрғон туманларига аёл ҳокимлар тайинланди.

1. Wikipedia маълумотларига кўра, ҳозирда 9 та давлатнинг президенти аёлдир (Сингапур, Грузия, Словакия, Боливия, Непал, Тайван, Эстония, Тринидад ва Тобаго, Эфиопия), 9 кундан сўнг, шу йилнинг 12 март кунида эса Грецияда ҳам аёл киши (Катерина Сакелларопоулоу) президент бўлади.

2. 12 давлатда аёллар бош вазир ҳисобланиб, ҳукумат бошлиғидир (Германия, Сербия, Исландия, Дания, Белгия, Финляндия, Бангладеш, Норвегия, Намибия, Мянма, Янги Зеландия, Барбадос).

3. 2 мамлакатнинг, Буюк Британияда Елизавета II, Данияда Маргрете II, қироличаси бор.

4. 1999 йили Швецияда илк маротаба аёл вазирлар (11 та) эркак вазирлардан (9 та) кўпчиликни ташкил этган.

5. “Адолат” социал-демократик партияси вакили Дилором Тошмуҳаммедова 2007 йили Ўзбекистон президентлигига номзод бўлган.

Фикр билдириш