Ўзбекистон аҳолисида 10 миллиард долларга яқин маблағ бор – Содиқ Сафоев

Ўзбекистон аҳолисида 10 миллиард долларга яқин маблағ бор. Лекин у пуллар ишлаб чиқаришга эмас, уй-жой ва тўйхоналарга сарфланади ёки ёстиқ остида сақланади, — деди Содиқ Сафоев

Ҳар бир жамиятда бўлгани каби, бизнинг аҳолимизда ҳам маблағ бор. Агар шу маблағларни ишлаб чиқаришга йўналтирсак, гапнинг очиғи, бизга хорижий инвестициялар ҳам бугунгичалик долзарб бўлмайди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, аҳолида 10 миллиард долларга яқин маблағ бор.

Лекин у пуллар ишлаб чиқариш эмас, уй-жой, тўйхоналарга сарфланади ёки халқ ибораси билан айтганда, «ёстиқ тагида ётган маблағлар». Ваҳоланки, бу пул ишлаши керак. Пул ўз қийматини ошириши лозим. Янги иш ўринларини яратиш зарур. Бунинг учун эса капитал бозори керак. Ишбилармонлар бу ҳақида куйиниб гапиришяпти, – деди Сенат расмийси.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: