Трамп «Биз шундай қуролларга эгамизки…»

Америка Қўшма Штатларида ҳеч ким билмаган қурол тизимлари мавжуд. Бу ҳақда Америка Президенти Дональд Трамп кеча, 10 сентябрь куни Мичиган штатига жўнаб кетишдан олдин журналистларга айтди

«Бизда ажойиб қуроллар бор. Мен махфий маълумотлар ҳақида эмас, балки биз яратган нарсалар ҳақида гапиряпман. Биз ажойиб қуролларни яратмоқдамиз. Уларга сўнгги 3,5 йил ичида 2,5 триллион доллар сарфладик. Энди бизда янги ракеталар бор. Умид қиламанки, бизда уларни ишлатишимизга ҳожат бўлмайди. 

Бизда ҳеч ким билмайдиган баъзи тизимлар бор. Ростини айтганда, бу шундай тарзда давом этса, ҳаммаси яхши бўлади.

Биздаги тизимлардан Хитой раҳбари Си Цзиньпинда ҳам, Россия Президенти Владимир Путинда ҳам йўқ. Улар махфий ҳарбий маълумот беряптими? Йўқ, мен айтмоқчиманки, биз дунёдаги энг катта қуролга эгамиз», дейди АҚШ Президенти. 

Журналистлар Трампга Хитой ва Россия раҳбарлари бу сирни яшираётган бўлишлари ҳам мумкинлигини айтганда, Трамп «Бу хавотир олишингизга арзимайди, улар касал», деб жавоб берди. 

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: