«Агар битта дарахтга тегилса, ўша куни ишдан кетаман» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Истиқлол» мажмуасининг қурилиши масаласида жамоатчилик билан учрашди.

Ҳоким мустақилликнинг 30 йиллигига аталган мажмуа қурилиши учун танланган Марказий универмаг ёнидаги хиёбонда бирорта ҳам дарахтга зиён етказилмаслигини таъкидлади.

Агар бу ерда ўша мажмуа қурилса, 100 йиллар давомида бу паркка ҳеч ким тегмайди. Мен ҳозир шаҳар ҳокимиман. Бу боғни сақлаб қолишим мумкин. Аммо мен кетганимдан кейин келадиган ҳоким бу жойни меҳмонхона қурилишига бериб юборади. Шунинг учун мустақиллик рамзи шу ерда қурилиши керак.

Агар боғдаги бир дона дарахт кесилса, мен ўша куниёқ ариза ёзиб лавозимимдан кетаман, – деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев 13 февраль куни хиёбондаги учрашувда.

Эслатиб ўтамиз, шаҳар ҳокимлиги янги мажмуа қурилиши учун Марказий универмаг (ЦУМ) ёнидаги сердарахт боғни танлагани эътирозларга сабаб бўлди.

Мажмуа лойиҳаси учун танлов эълон қилингач, кўп ўтмай бир гуруҳ фаоллар бунга қарши петиция бошлашди. Онлайн петицияда 7 мингдан ортиқ киши овоз берган, бевосита 5 мингдан ортиқ фуқародан йиғилган имзолар президентнинг Халқ қабулхонасига топширилган.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: