Истеъмолчига ўзи тўлаган маблағни нима мақсадда ишлатилгани ҳақида маълумот тақдим этилиши шарт

Истеъмолчи доим ҳақ. Бу фикрга қўшилган ҳолда шуни айтмоқчиманки, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига ўзгартиришлар киритилаётган пайтда истеъмолчининг унга кўрсатилган хизматдан кўнгли тўлиши, ишонч ҳосил қилиши учун у тўлаган маблағни қандай мақсадларда ишлатилгани ҳақида маълумотни тақдим этиш жуда муҳимдир. Айниқса, хусусий клиникалар ва хусусий даволаш муассасаларида беморларга тиббий хизмат кўрсатилгач, хизмат кўрсатиш натижалари ҳақидаги далолатномани (акт выполненных работ) тақдим этиш тартибини жорий этиш керак.

Бу таклифни нега илгари сураяпман? Негаки, кўрсатилган хизмат далолатномасини истеъмолчига маълум қилмаслик ҳам унинг ҳуқуқлари бузилишини англатади, – дея таклиф берган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усмонова.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: