29 Февраль ҳақида 5 факт

1. Рим императори Юлий Цезарь бир қуёш йили 365 суткадан эмас, балки 365 сутка ва 6 соатдан иборат эканлигини билгач, ҳар тўрт йилда бир ортиқча кун бўлишига буйруқ берган.

2. Эртага славянларда Ўлмас Кащей куни.

3. 29 февралда туғилишингиз эҳтимоли Жулиан тақвими бўйича 1461 тадан 1 тага, яъни 0.068 фоиз, Григориан тақвими бўйича эса 0.066 фоизга тенг.

4. Европа мамлакатларида XIII асрдан бери 29 февраль куни аёллар эркакларга турмуш қуришни таклиф қилиш ҳуқуқига эга. Энг қизиқ томони шундаки, Шотландияда бунга эркакларнинг рад этиши мумкин эмас.

5. Ҳар 4 йилда келувчи 29 февраль 1700, 1800, 1900 йилларда бўлмагани сабабли 1697-1703, 1797-1803, 1897-1903 (6 йил) йиллар оралиғида феврал фақатгина 28 кундан иборат бўлган.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: