5 Июнь бутунжаҳон атроф-муҳит куни

1. Тинч океанида Шарқий ахлат «қитъаси» сузиб юради. Ушбу янги «қитъа»нинг майдони 1,5 млн кв. км (Ўзбекистон майдонидан 3 баробар катта) бўлиб, уни 100 млн тоннадан ортиқ чиқиндилар ўраб олган.

2. Google атроф-муҳитга камроқ зарар етказиш мақсадида компания ҳовлисида ўсиб кетган майсаларни қиртишлаш учун 200 та эчки ва чўпон хизматидан фойдаланади. Компания эчкиларни ижарага олади.

3. Швеция чиқиндиларни сотиб оладиган давлат ҳисобланиб, чиқиндиларни қайта ишлаб чиқариб, кўп пул топиш бўйича 1-ўринда туради.

4. Атроф-муҳитга энг кўп зарарни одам етказаётганлиги туфайли «Инсониятнинг ихтиёрий ғойиб бўлиши» ҳаракати ташаббускорлари инсонларга кўпаймасликни, секин-аста Ер юзидан ғойиб бўлишни ва Ер сайёрасини тинч қўйишни тавсия қилишади.

5. The Telegraph газетаси саргузашт истовчи сайёҳларга бориш тавсия этиладиган 50 та туристик йўналиш рўйхатини тузиб чиққан. 1-ўринни Ўзбекистон эгаллаган бўлиб, Наврўз байрами юртимизда ажойиб тарзда ўтказилиши таъкидланган.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: