
8 Март ҳақида 5 факт
1. Аёллар байрамини қадимий Римда ҳам кенг нишонлашган. Римлик эркаклар ўз аёлларини, опа-сингил, она ва жуфтини қимматбаҳо совғалар билан сийлаган. Шу кун дам олиш куни деб эълон қилинган.
2. 1910 йил 8 март куни франциялик учувчи аёл Элиз де Ларош дунёнинг биринчи аёл учувчиси унвонига эга бўлди.
3. Мадагаскарда 8 март фақат аёллар учун дам олиш куни ҳисобланади. Хитойда 8 март иш куни сифатида қабул қилинган. СССР да эса 1966 йилигина 8 март дам олиш куни деб эълон қилинган.
4. Ҳиндистонда 8 март куни Халқаро хотин-қизлар байрами эмас, Холи ёки бўёқлар байрами нишонланади.
5. Анъанага кўра Португалияда аёллар 8 мартни ҳеч қачон эркаклар даврасида нишонламайди.