Абдулла Aрипов

Нима учун машҳур?


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири. «Дўстлик» ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари соҳиби. Бугун унинг туғилган куни.

Қандай машҳур бўлган?


Абдулла Арипов 1961 йил 24 май куни Тошкент шаҳрида туғилган (59 ёш). 1983 йилда Алоқа электротехника институтини (ҳозирги ТАТУ) тамомлаган. 1983-1992 йилларда Тошкент телефон-телеграф станциясида 1-тоифали муҳандис сифатида фаолият юритган. 1992-1993 йилларда Алоқа вазирлигида бош мутахассис вазифасида ишлаган. 1993-95 йилларда «Ўзимпексалоқа» ташқи савдо фирмасининг директор ўринбосари этиб тайинланади. 1995 йилда Алоқа вазирлигининг қурилиш ва таъминот бўлими раҳбари вазифасини бажаради. 1995-96 йиллар «ТашАфиналАЛ» ҚХнинг бош директори, шунингдек, Ўзбекистон Алоқа вазирлигининг хусусийлаштириш ва рақобатни кучайтириш бўлими раҳбари сифатида фаолият юритган. 1997-2000 йилларда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш давлат фонди раиси, 2000-2001 йилларда эса Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги директори ўринбосари, 2001 йил 15 августдан агентлик бош директори лавозимига тайинланган. 2005-2009 йиллар давомида Бош вазир ўринбосари, алоқа, телекоммуникациялар, ижтимоий соҳа, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият масалалари мажмуаси раҳбари сифатида фаолиятини давом эттирган. Абдулла Арипов энг узоқ муддат Бош вазир ўринбосари сифатида фаолият юритганини таъкидлаш мумкин. 2012 йил августда «MTS» алоқа оператори билан боғлиқ можаролар ортидан ишдан бўшатилиб, ТАТУ бўлим мудирлигига ўтказилди. 2016 йил 13 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимига қайтган ва ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари мажмуаси раҳбари этиб тайинланган. Шавкат Мирзиёев: «Абдулла Нигматовични 20 йилдан буён яхши биламан, ёнма-ён ишлаганмиз. Ҳаётда туҳматларга дуч келди, аммо сингани йўқ. Президент бўлганимдан сўнг Абдулла Ариповни ҳукумат таркибига қайтариб олиб келганим бежизга эмас эди», деган эди. Шундай қилиб 2016 йил 12 декабрда ЎзЛиДеП томонидан Бош вазирлик лавозимига номзоди кўрсатилган. 14 декабрда ушбу лавозимга тасдиқланиб, ҳозиргача ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Беш нафар қиз фарзанди бор.

Машҳур нима дейди?


«Бугунги кунда ОАВ мамлакатда содир бўлаётган долзарб воқеаларга тезкор муносабат билдирмоқда. Матбуотда ҳам турли мавзулардаги танқидий ва таҳлилий материаллар кескин кўпайди. Бу эса жамоатчилик фикри шаклланишида муҳим рол ўйнамоқда.»
«Таклиф этилаётган ишга яраша малака сўраляптими? Шунга яраша ойлик борми? Тамға қўйиш осон, ундан аввал дўппини ечиб ўйлаш керак».
«Барча органлар иши юзасидан танқидий материаллар эълон қилинмоқда, аммо кўпчилик уларга муносабат билдирмай томошабин бўлиб турибди. Танқид бор, лекин муносабат йўқ. Демак ҳаммаси тўғри экан-да? Танқиддан хулоса қилиндими йўқми, билдириш керак. Масалан кимдир чиқиб интервью берсин».

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: