Абдулла Авлоний ҳақида 5 факт

Бугун Авлонийнинг туғилган куни.

1.Абдулла Авлоний ўз уйида «Тараққий», «Шуҳрат» газеталарини чиқарган. Бу газеталар ҳукумат томонидан ёпиб қўйилгач, яширин равишда «Осиё» газетасини нашр эттирган. Бироқ газетани ҳам 6-сонидан сўнг тақиқлаб қўйишган.

2. Ўз шеърларини Ҳижрон тахаллуси билан эълон қилган. Унинг кўп ишлатган тахаллусларидан бири Индамас бўлган. Бундан ташқари, шоирнинг Нобил, Шуҳрат, Сурайё, Шапалоқ, Чол, Чегибой деган тахаллуслари бўлган.

3. У маълум муддат Афғонистон халқ маорифи вазири, сўнг Шўролар иттифоқининг Афғонистондаги элчиси вазифаларида хизмат қилган.

4. Авлонийнинг ўғли Кенжа Авлоний кўп йиллар таълим соҳасида фаолият юритган. Набираси Жамшид Авлоний (фалсафа доктори) ҳам бобосининг изидан бориб илм йўлини танлаган. Нобель мукофоти совриндори Алан Макдиармидга шогирд тушиб, кимё фанини чуқур эгаллаган.

5. Авлоний ўзбек театри асосчиларидан бири. Таниқли актриса Гавҳар Зокирова эса Авлонийнинг эвараси ҳисобланади.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: