Адиз Ражабов: «Ўзимни алдай олмайман»

Бир томонда ролингиз муваффақиятини, иккинчи тарафда тирикчилик ташвишларини ўйлашингиз керак. Актёр ҳам бошқа одамлардек оиласига, яқинларига масъул, ахир. Хаёлингни ҳеч нимага бўлмасдан, буткул ижодга берилишни ҳарчанд истама, “ола хуржун”дан воз кечиш имконсиз барибир. Образга кириш актёрдан бутун ўй-фикрини жамлашни, вақтини тамомила бағишлашни талаб этади.

Ана шундай пайтда белинг (чўнтагинг) бақувват бўлмаса, ижодга етарлича фурсат ажрата олмайсан ёки роль танлашда борига барака қилишга мажбурсан. Қисқаси, нималаргадир эришиш учун баъзан қурбонликлар беришга ҳам тўғри келади.

Мелодрама ёмон жанр эмас! Фақат бизда айримлар шу даражага туширдики, бу сўзни эшитишимиз билан хаёлимизга нордон таъм келади, беихтиёр юзимиз буришади! Ўзим ҳам бунақа фильмларда ўйнаганман. Тан олишим керак, муваффақиятсиз ролларим анча-мунча. Аммо актёр шу йўлни босиб ўтиши керак, назаримда.

Муҳими — хатоларни тан олиб, тўғри хулоса чиқара билиш. “Қойилмақом ўйнадим, зўр фильм чиқди” қабилидаги гаплар билан ҳаммани алдашим мумкин, лекин ўзимни алдай олмайман!

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: