
Александр Дюма ҳақида 5 факт
1. Француз ёзувчиси Александр Дюманинг китоблари ададининг кўплиги бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Ёзувчининг китоблари 100 миллионлаб нусхада нашр этилган. Унинг қаламига мансуб асарлар эса 500 дан ортиқ.

2. 500 ортиқ асарни бир одам ҳаёти давомида ёзиш ўта мушкул бўлгани боис танқидчилар: «Аслида Дюмага (баъзи) асарларини унинг номидан ёзиб беришган», дейишади. Ҳозирги вақтга келиб, фақатгина бир ҳолат буни исботлаши мумкин: ёзувчи Огюст Маке ростдан ҳам Дюманинг асарларини ёзишда ёрдамлашган, аммо 8 минг франк эвазига унинг исми асарда кўрсатилмаган. Бироқ бошқа маълумотларга кўра, Дюма бир кунда 12-15 соат ижод қилгани сабаб 500 дан ортиқ асарларни ёзишга эришган.

3. Ёзувчини баъзан отасининг изидан борган, исми ҳам Александр бўлган ўғли билан адаштиришади. Аммо ота ва ўғилнинг ижодида сезиларли даражада фарқ бор. Шу сабаб бизнинг қаҳрамонимиз ҳақида гап кетганида кўпинча “отаси” ёки “катта” Дюма дея таъкидлашади.

4. Дюма ижоди тадқиқотчиларининг таъкидлашича, ёзувчи Парижда яшаган вақтида унинг камида 500 та машуқаси бўлган.

5. Машҳур француз ёзувчиси ватанпарвар бўлган. Ўз вақтида император Наполеон Бонапартнинг ёш жиянига устозлик қилган. Бундан ташқари, Франция Пруссияга урушда мағлуб бўлаётганини эшитганида (буни ўз фожиаси деб қабул қилиб) бетоб бўлиб қолган. Бир неча ойдан сўнг эса вафот этган.
