Александр Перенджиев: Айни шароитда давлатлар учун ўзи ҳақида маълумотларни очиқлаш хавфли

Ҳарбий сиёсатшунос Александр Перенджиев айни шароитда давлатлар учун ўзи ҳақида маълумотларни очиқлаш хавфли эканини баён этди. Унинг билдиришича, Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари бўйича Open Data Inception рейтингидаги давлатлар топ-10 талигига киритилди. Мамлакат бу рейтингда тўққизинчи қаторни эгаллади. Ундан юқорида фақатгина Европанинг етакчи давлатлари ва АҚШ бор эди.

Россиялик эксперт сўзларига кўра, Марказий Осиё мамлакатининг бундай позицияси ғоят таъсирлидир, аммо бундай рейтингларнинг обрўси масаласи савол туғдиради.

Геосиёсий рақобат муқаррар бўлган замонавий дунёда маълумотни очиқлаш ўта хавфли. Бу мудофаа мажмуалари ва аҳолига доир маълумотларга ҳам тааллуқли. Эҳтимол бу иқтисодий ва банк кўрсаткичлари учун муҳимдир, лекин бу ерда ҳам ўзига хос нозик жиҳатлар бор. РФ да мисол учун «ҳарбий сир» деган тушунча мавжуд. Шундай экан, бу каби маълумотларга жуда эҳтиёткорона муносабатда бўлиш лозим.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: