Алишер Шодмонов

Нима учун машҳур?

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ассамблеяси вице-президенти (2019). Тиббиёт фанлари доктори, профессор. “Адолат” СДП аъзоси. Тошкент шаҳрида коронавирусдан соғайган инсонларнинг ҳар бирига гул улашиб, уларни уйларига кузатган.

Қандай машҳур бўлган?

Алишер Шодмонов 1962 йил 10 майда Тошкент шаҳрида туғилган (57 ёш). 1985-87 йилларда Андижон тиббиёт институти урология мутахассислиги бўйича клиник ординатори, 1987-1990 йилларда Москва малака ошириш институти урология кафедраси аспиранти бўлган. 1993 йили Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси бош шифокори, 1996 йилда Андижон шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими мудири этиб тайинланган. 2000 йилдан бошлаб, Андижон давлат тиббиёт интститутида турли лавозимларда, 2010 йилдан ректор лавозимида фаолият юритган. 2015-2017 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси. 2017 йил 21 февралдан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири. 2020 йилни бемор болаларнинг ҳолидан хабар олишдан бошлаган.

Машҳур нима дейди?

«Aҳолимизнинг 51 фоизида ортиқча вазн борлиги, 28 фоизида ундан ҳам юқорироқ даражаси – семизлик касаллиги қайд этилганлигини илмий ишлар билан исботлаб бердик».

«Тадбиркор қонундан ҳам, худодан ҳам қўрқсин. Ҳозир иккаласидан ҳам қўрқмаяпти. Чунки юзлаб мактаб ўқувчиларини заҳарлаб қўйиб, озгина маъмурий жарима билан қутилиб кетяпти. Албатта, бундан кейин яна бемалол ишини давом эттиряпти».

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: