Алишер Султонов: электрон газ ҳисоблагичларининг портлаши уюштирилган…

Энергетика вазири Алишер Султонов портлаб кетаётганига қарамай, “Технопарк” компаниясининг электрон газ ҳисоблагичларини аҳоли хонадонларига ўрнатиш давом эттирилишини билдирди.

Вазир интервьюда “Технопарк” газ ҳисоблагичларининг портлаши “ёмон ниятдаги одамлар томонидан махсус” уюштирилаётганини айтиб ўтган:

Бу атайлаб амалга оширилган. Биз текширув ўтказдик ва буни аниқладик. Ушбу “оғайнилар” биз билан қанчалик курашмасин, барибир ҳисоблагичларни ўрнатамиз ва одамларни истеъмол қилган нарсаси учун пул тўлашга мажбур. Тартиб ўрнатамиз ва ўғирликларга барҳам берамиз, — деб айтган вазир.

Маълумот учун: Андижон вилоятида электрон газ ҳисоблагичларнинг портлашига «Худудгазтаъминот» газ босимининг кучайганини сабаб қилиб кўрсатган бўлса, ишлаб чиқарувчи томон «Технопарк» масъуллари ўрганишлари натижасида пайвандлаш жараёнида электрон ҳисоблагичларга зарар етказилгани ҳақида маълумот берган эди.

P.S. Ажойиб! Газ босими қиш келмасидан камайиб кетгани ҳақида бутун Республика бўйлаб мурожаатлар бўлган бир вақтда, ишлаб чиқарувчи ташкилот ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни техник ҳавфсизликлари қоидаларига риоя қилмаганидан шунча портлашлар юз берганига нима дейсиз?
Шунда Вазир жаноблари айтаётган «ёмон ниятдаги одамлар» кимлар бўлиб чиқяпти?

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: