Saytda texnik ishlar olib borilmoqda!

Ангела Меркель — Дунёнинг энг қудратли аёли

Нима учун машҳур?

Германия давлат раҳбари. 2005 йил ноябрида (51 ёш) Германия канцлери этиб сайланган. Кетма-кет олти маротаба нуфузли “Forbes” журнали таснифида дунёнинг энг қудратли аёли мақомига лойиқ кўрилган. Бугун унинг туғилган куни.

Қандай қилиб машҳур бўлди?

Ангела Меркель 1954 йил 17 июлда Гамбургда дунёга келган. Сиёсий фаолиятини ўтган асрнинг 80-йилларида бошлаган. Ёш олима ўша пайтдаги Германия канцлери Гельмут Кольнинг эътиборига тушади.

Меркель унинг режаларини амалга ошириши учун муносиб номзод эди. Сиёсат оламига кириб келган номзод аёл инсонлар орасида ташвиқот ишларини олиб боради. Бироз муддатдан сўнг Бундестаг депутати этиб сайланади. Гельмут Коль уни ҳукуматга, аёллар ва ёшлар масалалари бўйича вазир этиб тайинлайди. Орадан кўп ўтмай “Христиан-демократик иттифоқи” партиясининг бош котиби, 2005 йил 20 сентябрда партия раиси этиб сайланади. Шу йилнинг 22 ноябрида эса биринчи аёл канцлерга айланади.

Машҳур нима дейди?

“Очиғини айта оладиган ҳар бир киши суҳбатдошига бошқа нуқтаи назарни ҳам етказа олади”.

“Ўз ҳаётини сиёсатга бағишлашга қарор қилган ҳар бир киши пул ишлаш энг муҳим вазифа эмаслигини билади”.

“Бирорта ҳам танқидни ҳалокатли деб ҳисобламанг. Немис газеталарини очиб, у ерда мен ҳақимда ёзганларини ўқиб кўринг-чи! Агар бу мени доимо хафа қилганида, лавозимимда 3 кун ҳам ишламаган бўлардим”.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: