Антарктида ҳақида 5 факт

1️⃣ Артарктида Ердаги энг баланд, энг қуруқ, энг совуқ ва энг шамолли материкдир. Қитъа сайёрамиздаги чучук сувларнинг тахминан 90 фоизини, тоза сувларнинг 70 фоизини ўз ичига олади.

2️⃣ Мазкур материкда 30 мамлакатга қарашли 80 та тадқиқот станциялари мавжуд. У ерга ёз ойларида 4 минг атрофида, қишда эса мингга яқин тадқиқотчи ва сайёҳлар боришади.

3️⃣ Бугунгача қайд этилган дунёдаги энг катта айсберг «Б-15» деб номланган. Унинг узунлиги 295 км, эни 37 км, юзаси 11 000 квадрат километрни ташкил этган.

4️⃣ Эмил Марко Палма – Антарктидада дунёга келган биринчи одам ҳисобланади. У 1979 йил январ ойида туғилган. Бугунгача қитъада фақат ўнта чақалоқ дунёга келган.

5️⃣ Антарктида ҳудудида бугунгача аниқланган энг совуқ ҳаво ҳарорати -98°C ҳисобланади. Бироқ глобал иқлим ўзгариши оқибатида ҳаво ҳарорати ҳам исиб бормоқда. Сўнгги 25 йил ичида Антарктида 3 триллион тоннадан кўпроқ музни йўқотди. Афсуски, олимлар бу кўрсаткич йилдан-йилга ортиб бориши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: