Қўшма Штатлардаги сайловлар. Бир кечада нима бўлди…
4447
0
Байден энг муҳим Висконсин ва Мичиган штатида ғолиб бўлди. Энди у 264 сайловчининг овозига эга (270 зарур). Сайловчилар сони бўйича демократлар олдинда (50,4%, Трамп учун 48%);
4 штатда – Пенсильвания, Шимолий Каролина, Жоржия ва Невада штатларида овоз бериш ноаниқлигича қолмоқда. Невада штатида Байден етакчи ўринни эгаллаб турибди;
Трамп қароргоҳи баҳсли штатлар бўйича суд ишларини бошлади;
Байден баёнот берди: у ғалаба қозониш учун етарлича штатларни ютганини айтди, аммо ҳали ғалаба ҳақида эълон қилмади. Байден америкаликларни овозларни санаш тўғрисидаги фарқларни унутишга чақирди;
ЕХҲТ баёнот берди: сайловлар яхши ташкил этилган, почта орқали овоз бериш пайтида қонунбузарликлар бўлмаган, Трампнинг сохталаштириш ҳақидаги сўзлари асоссиз;
Ҳозиргача кўчаларда кенг миқёсдаги норозилик намойишлари кузатилмаган.
Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.