Атом бомбалари ҳақида 5 факт

Бугун, 6 август — Жаҳон ядро қуролини тақиқлаш учун кураш куни.

1. Роппа-роса 75 йил аввал, 1945 йили 6 август куни АҚШ Япониянинг Хиросима шаҳрига атом бомбаси ташланган. 600 метр баландликда портлаган бомбанинг оқибатида саноқли дақиқалар ичида 80 мингга яқин инсон ҳалок бўлган. Портлаш маркази яқинидаги 12 квадрат километр майдондаги иншоотлар бутунлай вайрон бўлган. Шунингдек, 90 минг уйдан 62 мингтаси қулаган.

2. 1962 йилда АҚШ Японияга ташланган бомбага нисбатан 100 баробар кучлироқ бомбани космосда портлатишган. Бундан ташқари, АҚШ совуқ уруш вақтида ўз кучларини кўрсатиш учун Ойда атом бомба портлатиш проектини ишлаб чиқишган.

3. Царь-бомба (шоҳ бомба) синовдан ўтказилган энг йирик атом бомбасидир. Унинг портлаши шунчалик кучли эдики, портлашдан сўнг сейсмик тўлқин Ер шарини уч марта айланиб чиққан (Ерни уч марта «силкитган»).

4. 1966 йил январ ойида АҚШ ҳарбийлари 4 та ядровий қуролни йўқотиб қўйишган. 3 та бомба ерга қулаган, аммо (яхшиямки) портламаган. 4-бомба эса икки ой денгизда сузиб юрганидан сўнг топилган.

5. Ямагути Цутому Хиросимадаги атом бомба портлашидан омон қолиб, Нагасакига йўл олган. Нагасакидалигида Японияга иккинчи бомба тушган. У иккинчи атом бомбадан ҳам тирик қолган ва 2 та атом бомбадан омон қилган дунёдаги ягона одамга айланган.

Бонус. Ҳозирги кунда Хиросима ва Нагасаки шаҳарларида радиация даражаси нормалдир, чунки бу шаҳарларга ташланган бомба осмонда портлаган. Шу сабабдан (2014 йил ҳисобига кўра) Хиросимада 1 млн, Нагасакида 400 минг киши истиқомат қилади.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: