Атроф-муҳит ифлосланиши ҳақида 5 факт

1. Ҳавонинг ифлосланиши дунёдаги энг катта «киллер»лардан бири. Ер юзидаги ҳар 8 ўлимдан бирига у сабабчи бўлади. Йилига 3 млн. дан ортиқ 5 ёшгача бўлган болалар айнан унинг оқибатида вафот этади. Ҳар йили ифлосланиш туфайли 1 миллиондан зиёд денгиз қуши ва 100 млн сутэмизувчи ҳайвонлар нобуд бўлади.

2. Хитой — дунёнинг энг йирик карбонат ангидрид ишлаб чиқарувчиси. Иккинчи ўринда АҚШ туради.

3. Пекин шаҳрида бир кун нафас олиш 21 та сигарет чекишга тенг. Мумбай шаҳрида бир кун яшаш эса нақ 100 та тамаки чекиш билан бирдек соғликка салбий таъсир қилади.

4. Ҳиндистондаги чиқиндиларнинг деярли 80 фоизи Ганг дарёсига ташланади. Урф-одат бўйича, вафот этган инсонларнинг куйдирилгандан қолган кули, ўлган чақалоқлар эса шунчаки матога ўраб Ганг дарёсига оқизилади. Оқибатда, йилига 1000 га яқин бола ифлосланган сув туфайли вафот этади.

5. Дунёда 500 миллиондан ортиқ автомобиллар мавжуд. 2030 йилга келиб уларнинг сони 1 миллиардга етади. Бу ифлосланиш даражаси икки баробардан зиёдроқ бўлишини англатади.

Расмда Хитойдаги ҳаво ифлосланишининг космосдан кўриниши тасвирланган.

P.S. Келаси сафар қўлингиздаги чиқиндини ерга улоқтирмоқчи бўлганингизда ёки атмосферага зиён келтирадиган иш қилмоқчи бўлганингизда юқорида қайд этилган фактларни эсланг!

Дилшодабону Ўролова тайёрлади

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: