
Spark, Nexia, Cobalt, Gentra автомобилларини ишлаб чиқариш тўхтатилади
“Ўзавтосаноат” Стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодировнинг сўзларига кўра, Spark, Nexia, Cobalt, Gentra каби 4 автомобиллар моделини ишлаб чиқариш тўхтатилади.
Уларнинг ўрнига 10-15 минг доллар атрофидаги янги автомобил моделлари, жумладан, Chevrolet Onix ишлаб чиқариш бошланади.”
P/S. Ана сизга юқори кайфиятда халқни ўйлаш. Бундан кўринадики, халқимиз энг сердаромад, топармон-тутармонга айланиб бораётир. 10-15 минг доллар эканку, ундан ҳам юқори нархдаги автомашиналарни олишга қурби етади. Буни яқиндагина тақдимоти бўлиб ўтган сўнгги моделлар нархлари ҳам кўрсатиб турибди. Нимаям деймиз, охиридан суюнтирсин.