Юртимизга 900 нафар бангладешлик мигрантлар келишидан Меҳнат вазирлигининг хабари йўқми?..

Ишчи кучи ошиб-тошиб ётган, ҳатто Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея каби давлатлар меҳнат бозори талабини қондириб келаётган юртимизга 900 нафар бангладешлик мигрантлар келишидан Меҳнат вазирлигининг хабари йўқми?..

Аввалроқ, Бангладешлик 900 нафар муҳожир ишлаш учун Ўзбекистонга келаётгани хабар қилинган эди. Айтишларича, ҳатто уларнинг 239 нафари аллақачон республика худудига кириб келган.

Меҳнат вазирлигининг хабарига кўра, ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш ҳамда фуқароларининг меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида, иш берувчи чет эл фуқаросига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олиш мақсадида Ташқи меҳнат миграция агентлигига мурожаат қилиш лозим.

Лекин шу кунгача “Ўзбекнефтегаз” АЖ, “Uzbekistan GTL” ёки лойиҳа бош пудратчиси, “ENTER Engineering Pte. Ltd.” компанияси мазкур тасдиқномани олиш учун мурожаат қилмаган.

P.S. Жуда кулгули жавоб! Наҳотки, Меҳнат вазирлигининг бангладешлик мигрантлар келишидан, бунга қарши Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Нодир Тиллаволдиев ва Дониёр Ғаниев мурожаат қилганидан хабари бўлмаса?

Ўз соҳасига, ваколатига даҳлдор шундай муҳим масалалардан бехабар вазирликка эҳтиёж бормикан ўзи?

Наҳотки, парламент, депутатлар фақат мурожаат билан чекланишади? Бундай вазирлик ёки жавобга нисбатан ўз ваколати доирасида парламент ёки депутатлик сўровини юбориб, эшитув ташкил этишса бўлмасмикан?

Ахир хорижий давлатлар парламентлари бундай масалаларда тезкор парламент ёки қўмита эшитувини ташкил этиб, масалага ойдинлик киритади, муаммони ҳал этади-ку! Бизнинг парламентга нима ҳалақит беради?

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: