18 йил экран юзини кўрмаган “Беҳбудий”

Қамоқхонадаги Беҳбудийнинг кичкина дарчаси… Унга қум бўрони кириб келади… ва бу тўс-тўпалон жадиднинг ёшлигига уланиб кетади. Бу алғов-далғов даврда яшаган маърифатпарварнинг ҳаёт йўли текис кечмаганига ишорадир.

Туркистон янгича таълим-тарбия усулларига мухтож бўлиб турган бир пайтда жаддидчилик ҳаракатининг бўй кўрсатиши, халқимизни уйғотди, десак тўғри бўлади. Ҳаракатнинг етакчиларидан бири, драматург, публицист, жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий бўлгани ҳеч кимга сир эмас, албатта.

«Ўзбеккино» Миллий агентлигида маърифатпарварнинг зиддиятли ва мураккаб ҳаёт йўлига бағишланган «Беҳбудий» фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтди.

Фильм ҳужжатли-бадиий жанрида суратга олинган. Маълумотларга кўра, унинг суратга олиш ишлари 18 йил олдин бошланган бўлиб, фильм баъзи сабабларга кўра экран юзини кўрмаган.

Беҳбудийнинг «янги усул» жадид мактабларини очиши, дарслик китоблар чоп этиб, ўқувчиларга тарқатиши, жадидчилик ҳаракатининг асосчиси Исмоил Ғаспирали билан учрашуви, «Падаркуш» драмасининг саҳналаштирилиши фильмда ўзгача ракурсда кўрсатиб берилган.

Янги ижод маҳсули устида сценарий муаллифидан тортиб, грим, рассом, актёрлар ижроси, бастакор, оператор, саҳналаштирувчи режиссёргача профессионал гуруҳ ишлагани аён. Афсуски, унда иштирок этган Равшан Солиҳов, Яйра Абдуллаева, Алишер Ҳамроев, Ҳошим Арслонов, Обид Юнусов каби севимли актёрларимиз ва картина директори Насрулла Саъдуллаев бугун орамизда орамизда йўқ.

Лобар Ҳайруллаева,
журналист

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: