Биринчи жаҳон уруши ҳақида 5 факт

#5_факт. 1914 йил 28 июль Биринчи жаҳон уруши бошланган кун.

1. ХХ аср бошида нуфузли давлатлар ўртасида дунёни қайтадан тақсимлаб, эгалик қилиш мақсадида бошланган ўзаро кураш охир-оқибатда 1914-17 йилларда кенг қулоч ёйган биринчи жаҳон урушига олиб келган. 1914 йил 28 июнь куни Австро-Можар тахти вориси эрцгерцог Франц Фердинандга Сараево шаҳрида суиқасд қилиниши эса урушга баҳона бўлган.

Сараеводаги суиқасд

2. Биринчи жаҳон урушида 1,5 миллиард аҳолини қамраб олган 38 давлат қатнашган. Урушда 65 миллионга яқин одам жанг қилган. Улардан 10 миллион аскар вафот этган. Бундан ташқари, уруш 12 миллион тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлган. Император Николай II нинг фармони билан Туркистон генерал-губернаторлигидан умумий ҳисобда 200 470 киши урушга сафарбар этилган.

Туркистон генерал-губернаторлигида

3. Мазкур урушда биринчи марта танклар, кимёвий қуроллар, газ ниқоблар ишлатилган. 1916 йил 15 сентябрда Сомме дарёси бўйидаги уруш майдонида илк бора зирхли техника – танкдан фойдаланилган.

Урушда иштирок этган биринчи танк модели, Mark I

4. Биринчи жаҳон урушининг умумий қиймати (барча иштирокчилар учун долларнинг ўша пайтдаги қийматида) 200 миллиард долларни ташкил этган(ҳозирги давр учун 11 триллион). Уруш натижасида австро-венгер, усмонли ва немис империялари тугатилган, Россияда монархия ағдарилган.

Россия монархияси ағдарилишини хоҳлаётган аскарлар

5. Биринчи жаҳон уруши аввал СССРда «Герман уруши», Европада эса «Буюк уруш» деб аталган. Россия урушда бор кучи билан жанг қилган бўлса-да, уруш якунланишига 8 ой қолганида урушдан мағлуб бўлиб чиқади. Гондурас эса «номига» қатнашган бўлса-да, урушда ғолиблардан деб топилади.

Қўшимча факт: Биринчи жаҳон уруши вақтида Гитлер газ ниқобини тўғри кийиш учун машҳур мўйловининг узун учларини қирқиб ташлашга мажбур бўлган.

Гитлер ва унинг мўйлови

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: