“Битта материал чиқартириб беринг!”

ХТВ томонидан ўқитувчиларни ўқувчиларнинг натижасига қараб рағбатлантириш механизми ишлаб чиқилаётган хабарни ўқиб ўйланиб қолдим. Унга кўра, эндиликда мактаб директорларининг фаолиятига улар раҳбарлик қилаётган таълим муассасаси битирувчиларининг ҳаётда ўрнини топа олиш даражасидан келиб чиққан ҳолда баҳо берилар экан. Қизиқ, энди бу рағбатга эришиш учун қандай механизмлар ишга солишаркан? Ишқилиб ўтган сафардака бўлмасинда!

Ўтган ўқув йили давомида республика газета-журналларида мақоласи босилган ўқитувчилар учун устама белгиланган эди. Ўшанда, умуман мақола ёзолмайдиган педагоглар ҳам “битта материал чиқартириб беринг” деб матбуотчиларни ҳол-жонимизга қўйишмади. Тавба, уларга талаб тўғрими, деб ҳайрон қолгандик ўшанда.

Механизм ишлаб чиқилаётгани яхши, фақат у ҳалол рақобат, меҳнат ва изланиш асосида амалга оширилиши керак. Акс ҳолда тизимда ўзгариш кузатилмайди, лекин ишлар гўёки беш бўлиб бораверади.

Сайёра Қодирова

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: