Биз эмас, телевидение мутасаддилари масъул

“Fikrat.uz” сайтида берилган “Келажакка очиқ таҳдид ёхуд нега булбул қолиб қарға сайраётгани ҳақида сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди. Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси мақолага расмий муносабат билдирди:

Мақолада бугунги кунда айрим хонандаларнинг бачкана қилиқлари, улар ижросидаги қўшиқларда матннинг саёзлиги, эфирга узатилаётган клипларда эса бемаза хатти-ҳаракатларнинг тобора авж олаётгани танқид остига олинган. Албатта, келтирилган фикр-мулоҳазалар ўринли. Бу мавзу бугун пайдо бўлаётгани йўқ. Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида жуда кўплаб танқидий мақолалар, фикр-мулоҳазалар билдирилиб келинмоқда.

Сизга шуни маълум қиламизки, айнан бу борада Ўзбекконцерт давлат муассасасида таниқли ва ёш эстрада хонандалари билан маънавият соатлари, ижодий давра суҳбатлари ўтказиш йўлга қўйилган. Минг афсуски, шунга қарамай айрим хонандаларнинг одоб-ахлоқига, куйлаётган қўшиқларида, видеоклипларида миллийлигимиздан йироқ ҳолатлар кўзга ташланаяпти ва бу кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Видеоклипларни эфирга узатиш масаласида эса, бизнинг ташкилот эмас, телевидениеда фаолият юритаётган мутасадди раҳбарлар масъулдирлар.

ТАҲРИРИЯТДАН: Бизнинг фикримизча, ёш авлод тарбиясига у ёки бу ташкилот эмас, барчамиз масъулмиз.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: