Бобур Каримов: Гапирадиган мавзусини тушунса, барча учун манфаатли бўларди

Бобур Каримов депутат Алишер Қодиров гапларига муносабатини билдирди

Эсингизда бўлса, «Миллий Тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров автосаноатни тўхтатиб, хориждан автомобиль олиб келишни таклиф қилганларни сохта халқпарварга чиқарганди.

Алишер Қодировнинг ушбу гапларига Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобур Каримов қуйидагича муносабат билдирди:

«Матбуот анжуманида менинг автомобиллар импорти учун божни ислоҳ қилиш ҳақида айтган гапимга илова қилиб, Алишер Қодировнинг ижтимоий тармоқда билдирган фикри мени таажжубга солди. Бутун бошли бир партиянинг раҳбари, озгина бўлса-да, гапирадиган мавзусини тушунса, барча учун манфаатли бўларди.

Биламизки, ҳар бир тадбиркорнинг асосий мақсади фойда олишдир. Қанча кўп фойда олса, шунча яхши. Бу мақсадга эришиш учун ҳалол тадбиркорлар турли ривожланиш стратегияларини ўйлаб чиқади, фаолиятига инновацияларни олиб киради, маҳсулот сифатини қатъий назорат қилади ва нарх сиёсатини тўғри олиб боради. Бундан ҳамма ютади: тадбиркор маҳсулотини сотади, истеъмолчилар эса бозор нархида маҳсулотини харид қилади. Бундай бозорда фақат сифатли ва арзон маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ютади.

Лекин айрим монополистлар ундай эмас. Монополист биладики, нима бўлса ҳам харидорларнинг бошқа танлови йўқ. Товар қимматми, сифатсизми, барибир харид қилинса, бас. Чунки талаб бор, лекин таклиф чегараланган. Аммо бу ҳолат ҳар доим давом эта олмайди. Ўзбекистон келажакда кўплаб иқтисодий интеграцион ташкилотларга аъзо бўлишига ишонаман. Ана уларга қўшилганда, асосий талаблардан бири — товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш ва шу шарт билан бизнинг бозоримизга турли ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулоти кириб келади», — деди Бобур Каримов.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: