Бобурийлар ҳақида 5 факт

1. Бобурийлар салтанати (گورکانیان) ғарбда Буюк Мўғуллар империяси деб номланган. Лекин Заҳириддин Муҳаммад Бобур уқувсиз инсонларни мўғул деб атаган.

2. Давлат байроғи яшил учбурчак шаклида бўлиб, унинг марказида олтин шер ва қуёш тасвирланган.

3. Давлатнинг 4та пойтахти бўлган: Агра, Деҳли, Фатехпур-Сикри ва Лахор.

4. Аҳолининг асосий қисмини ҳиндлар эгаллаган бўлса-да, давлат ва суд тили ҳар доим форс тили бўлган, туркий ва чиғатой тилларидан кўпинча зодагонлар фойдаланишган, урду тили эса маҳаллий сўзлашув воситаси ҳисобланган.

5. Бобурийлар шароб ва майхўрликни хуш кўришган. Бу ҳақида «Бобурнома» ва «Жаҳонгирнома» асарларида келтирилади.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: