Борис Жонсон

Нима учун машҳур?


Буюк Британия бош вазири. Сочини тарамаслиги ва зиддиятли ҳаракатлари билан Буюк Британия тарихидаги энг ғайриоддий Бош вазир ҳисобланади. Коронавирусга чалиниб, шифохонага ётқизилган ягона давлат раҳбари

Қандай қилиб машҳур бўлди?


Катта бобоси (турк журналисти) Али Камол Усмонийлар империясининг охирги вакили Аҳмад Окдай ҳукуматида ички ишлар вазири бўлиб ишлаган. Бу лавозимда у Камол Отатуркни ҳибсга олишга буйруқ беради. Кейинчалик Отатурк ҳокимият тепасига келгач, у қатл этилади. Шундан сўнг, Борис Жонсоннинг бобоси Усмон Али Буюк Британияга қочиб, у ерда Уилфред Жонсон номини олади. Борис Жонсон 1964 йил Нью-Йоркда туғилади. Брюсселда катта бўлади. Ёшлигидан сиёсат нималигини билгани сабаб Малика Диананинг кенжа укаси Чарлз Спенсер ва Консерватив партия раҳбари Дэвид Камероннинг яқин дўсти бўлиб олади. Дастлабки иш фаолиятини журналистика соҳасида бошлаб, Daily Telegraphнинг Брюсселдаги мухбири, Бош муҳаррир ўринбосари ва сиёсий кузатувчи лавозимларида ишлайди. 2000 йил The Spectator журнали Бош муҳаррири бўлади. 2001 йил парламент сайловларида у Хенли округидан Британия Парламенти аъзоси, кейинчалик эса депутат бўлиб сайланади. 2007 йилда эса у Лондон мэрлигига ўз номзодини кўрсатади. Лондон мэрлигига сайлангач, жиноятга қарши кураш ва велоспортни ривожлантириш, велосипедлар ижараси ва тураргоҳлари масалаларига эътибор қаратади. 2012 йил қайта сайловлардан ҳам ғалаба қозинишида шу йил шаҳарда Ёзги Олимпиада ўйинларининг муваффақиятли ўтиши муҳим омил бўлади. 2016 йил Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ҳақидаги референдумига тайёргарлик вақтида Брекзитнинг фаол тарғиботчиси бўлган. Референдумда барча уни Консерватив партия раҳбарлиги ва Буюк Британия Бош вазирлигига ўз номзодини қўйган деб ҳисоблаган бир пайтда, Борис Жонсон матбуот анжуманида шериги Адлия котиби Майкл Гове билан пойга ўйнашдан воз кечишини билдиради. 2016 йил эса Тереза Мэйнинг янги кабинетида ташқи ишлар вазири этиб тайинланади. Жонсон бир неча бор ўзининг баъзи баёнотлари билан ўзига нисбатан салбий реакция уйғотган. Мунтазам равишда Россия президенти Путиннинг ҳам, “ганстер клептокрацияси” номли сиёсий тизимга ҳам хайриҳоҳ эмаслигини таъкидлаган. Тереза Май Консерватив Партия раҳбарлигидан истеъфога чиққач, бу лавозимга номзодини қўяди. Унинг номзодини АҚШ президенти Дональд Трамп қўллаб-қувватлайди. Овоз йиғиш натижаларига кўра, Буюк Британия Консерватив Партиясининг янги раҳбари этиб сайланади. Ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун укасини вазир ўринбосари этиб тайинлайди. Яқинда коронавирусга чалингани хабар қилинган эди. Айни вақтда касалликдан тузалган Бош вазир кеча яна лавозимига қайтди.

Машҳур нима дейди?


«Брекзитни амалга оширамиз, дўстлар, лекин аввалига нонушта қилайлик».
«Менинг нутқимни Арнольд Шварценеггердан бошқа танқид қилмаган одам қолмади».
“Сиёсатимни тортга нисбатан айтадиган бўлсак, мен унга эгалик қилишим керак, мен уни ейишим керак”.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: