
Бугун 22 сентябрь, сешанба
Йил тугашига 100 кун қолди
Халқаро автомобилсизлик куни;
Бутунжаҳон филларни ҳимоя қилиш куни;
1875 — Қўқон хони Саййид Муҳаммад Насриддинхон билан Туркистон генерал губернатори Константин фон Кауфман Марғилон шаҳрида 28 параграфдан иборат шартномага имзо чекди. Бу шартномада камситувчи шартлар ҳам мавжуд эди;
1937 — Чўлпоннинг хотини Екатерина Сулаймонова, Абдурауф Фитратнинг хотини Ҳикматжон Фитратова, Файзулла Хўжаевнинг онаси Райҳон Хўжаева, хотини Малика Хўжаева, қизи Вилоят Хўжаевалар «халқ душмани»нинг қариндошлари сифатида қамоққа олинди;
2011 — Алишер Навоий асарларининг 10 жилдлиги Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида нашр этилди;
Ушбу санада туғилганлар:
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Михаил Краснянский(1908),
Ўзбекистон xалқ артисти Элёр Носиров (1953),
Машҳур қўшиқчи Андреа Бочелли (1958).