Дунёдаги энг баланд бино ҳақида 5 факт

1️⃣ 2020 йил маълумотлари бўйича, Дубайдаги «Бурж Халифа» дунёдаги энг баланд бино ҳисобланади. Унинг баландлиги 828 метрга тенг (163 қават). Бу Эйфел минорасидан 3 баробар баланд дегани.

2️⃣ «Бурж Халифа» дунёдаги энг баланд бино бўлишдан ташқари яна 6 маротаба жаҳон рекордига муносиб деб топилган. Масалан, дунёдаги энг кўп қаватли бино, дунёдаги энг баландликда жойлашган ташқи майдончага эга иншоот, энг узоқ масофа орлиғида хизмат қилувчи лифт ва ҳ.к.

3️⃣ Минорага сарфланган бетон оғирлиги 100 000 фил оғирлигига тенг. Фойдаланилган алюминий миқдори эса 5 та A380 самолёти оғирлигига тўғри келади.

4️⃣ «Бурж Халифа»да ўрнатилган лифт нафақат узоқ масофага юра олиши билан, балки тезлиги бўйича ҳам ажралиб туради. Унинг тезлиги сониясига 10 метрни ташкил этади. Яъни, бир дақиқада 124 қават юқорига кўтарила олади.

5️⃣ Мазкур бинонинг қурилиши учун 110 минг тоннадан ортиқ бетон, 55 минг тонна темир арматура ҳамда 22 миллион иш соати керак бўлган. У 2004 йил январ ойидан 2010 йилнинг январ ойигача, жами 6 йил давомида қуриб битказилган. Қурилишнинг ҳар бир кунида 12 000 ишчи иштирок этган.

P.S. Ўтган йили Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи шарафига «Бурж Халифа» Ўзбекистон байроғи рангларига бурканган эди.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: