Антарктида ҳақида 5 факт

Антарктида ҳудудида бугунгача аниқланган энг совуқ ҳаво ҳарорати -98°C ҳисобланади. Бироқ глобал иқлим ўзгариши оқибатида ҳаво ҳарорати ҳам исиб бормоқда. Сўнгги 25 йил ичида Антарктида 3 триллион тоннадан кўпроқ музни йўқотди. Афсуски, олимлар бу кўрсаткич йилдан-йилга ортиб бориши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Батафсил

Дунёдаги энг баланд бино ҳақида 5 факт

«Бурж Халифа» дунёдаги энг баланд бино бўлишдан ташқари яна 6 маротаба жаҳон рекордига муносиб деб топилган. Масалан, дунёдаги энг кўп қаватли бино, дунёдаги энг баландликда жойлашган ташқи майдончага эга иншоот, энг узоқ масофа орлиғида хизмат қилувчи лифт ва ҳ.к.

Батафсил

Жо Байден – АҚШ тарихидаги энг ёши катта президент

АҚШ тарихидаги энг ёши катта президентга айланиши кутилаётган Байден 35 йилдан ортиқ вақт давомида Делавэр штатидан сенатор бўлган ва 44-президент Барак Обама маъмуриятида вице-президент лавозимини эгаллаган. 1974 йилдаёқ нуфузли Time журнали уни “Тарихни яратадиган келажакдаги 200 киши” рўйхатига киритган эди.

Батафсил

Эркин Аъзам ҳақида 5 факт

Бугун, 10 август санасида у 70 ёшни қарши олди. 1. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам 1950 йил 10 августда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. 11 фарзанднинг тўнғичи бўлган болакай 3-синфда ўқиб юрганидаёқ, амакисининг “Катта бўлсанг ким бўласан?” деган саволига гарчи бу касбнинг моҳиятини ҳали англамаса-да, “Ёзувчи” деб жавоб берган. 2. Эркин Аъзам ёшлигида “Ўлгудек таъсирчан, сиркаси сув кўтармайдиган инжиқ, хаёлпараст […]

Батафсил

Атом бомбалари ҳақида 5 факт

Бугун, 6 август — Жаҳон ядро қуролини тақиқлаш учун кураш куни. 1. Роппа-роса 75 йил аввал, 1945 йили 6 август куни АҚШ Япониянинг Хиросима шаҳрига атом бомбаси ташланган. 600 метр баландликда портлаган бомбанинг оқибатида саноқли дақиқалар ичида 80 мингга яқин инсон ҳалок бўлган. Портлаш маркази яқинидаги 12 квадрат километр майдондаги иншоотлар бутунлай вайрон бўлган. Шунингдек, 90 минг […]

Батафсил

Ўткир Ҳошимов ҳақида 5 факт

Бугун, 5 август — ёзувчи таваллуд топган кун. 1. Ўзбекистон халқ ёзувчиси, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Ўткир Ҳошимов 1941 йил 5 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Ёзувчининг болалиги уруш ва урушдан кейинги машаққатли даврга тўғри келган. “Ўша даврда нон танқис бўлгани билан кутубхоналарда китоб кўп эди”, дея эслаган ёзувчи ўз хотираларида. Китоб ўқиш баробарида Ўткир Ҳошимов почтада хат тарқатувчи бўлиб ишлаган. […]

Батафсил

Тарвуз ҳақида 5 факт

Бугун, 3 август — халқаро тарвуз куни. 1.Тарвузнинг ватани Жанубий Америка ҳисобланса-да, тарвуз куни илк бор Америкада нишонланган ва кейинчалик айнан 3 август санасида йўл-йўл кўринишдаги тарвузларни сотиб олиш анъанаси кўплаб мамлакатларга тарқалган. Дунёда ушбу полиз маҳсулотининг 1,2 мингга яқин нави бор. 2.X асрга келиб, тарвуз Хитойда ҳам пайдо бўлган. Хитойликлар уни «ғарб қовуни» дея номлашган. Ҳозирда ҳар йили сентябр […]

Батафсил

Қурбон ҳайити ҳақида 5 факт

#5_факт 1. Қурбон ҳайити – Ийдул-Азҳо ҳар йили такрор келгани ва бу кунда Аллоҳнинг неъматлари бандалари учун сероб бўлгани боис уни “ийд” деб аташади. “Ал-Азҳа” эса “қурбонлик қилиш”, деган маънони англатади. Бу байрам ҳар йили одатда Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, ҳаждан кейин, яъни ҳожилар Арафотда турганларидан сўнг нишонланади. 2. Қурбон ҳайитида Рамазон ҳайитининг акси ўлароқ то ҳайит намозини адо этилгунича таомланмаслик суннат […]

Батафсил

Биринчи жаҳон уруши ҳақида 5 факт

#5_факт. 1914 йил 28 июль Биринчи жаҳон уруши бошланган кун. 1. ХХ аср бошида нуфузли давлатлар ўртасида дунёни қайтадан тақсимлаб, эгалик қилиш мақсадида бошланган ўзаро кураш охир-оқибатда 1914-17 йилларда кенг қулоч ёйган биринчи жаҳон урушига олиб келган. 1914 йил 28 июнь куни Австро-Можар тахти вориси эрцгерцог Франц Фердинандга Сараево шаҳрида суиқасд қилиниши эса урушга баҳона бўлган. 2. Биринчи […]

Батафсил

Александр Дюма ҳақида 5 факт

1. Француз ёзувчиси Александр Дюманинг китоблари ададининг кўплиги бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Ёзувчининг китоблари 100 миллионлаб нусхада нашр этилган. Унинг қаламига мансуб асарлар эса 500 дан ортиқ. 2. 500 ортиқ асарни бир одам ҳаёти давомида ёзиш ўта мушкул бўлгани боис танқидчилар: «Аслида Дюмага (баъзи) асарларини унинг номидан ёзиб беришган», дейишади. Ҳозирги вақтга келиб, фақатгина бир ҳолат буни исботлаши мумкин: […]

Батафсил