Қопқоқ излаган болалар

Бир куни набирам Анваржон дўстлари билан футбол ўйинига отланди. Бироз ўйнасин дея дадаси рухсат берибди. Шу куни Анваржон уйга кеч қайтди. Ўйинга чалғиб қоронғу тушганини пайқамай қолганини баҳона қилди. Кейин бу ҳолат ҳар куни так­рорланадиган бўлди. Набирамнинг ортидан боришга аҳд қилдим. Қарасам, ўртоқлари билан ариқлар, бекатлар ёнидаги ахлат қутиларидан қопқоқларни йиғиб юришибди. Бу ҳам етмагандек, кўп қаватли уйларнинг ахлатхоналарига ҳам киришаркан…

Батафсил

Келажакка таҳдид ёхуд нега булбул қолиб қарға сайраётгани ҳақида

Шашмақом, Бузрук, Рост, Дугоҳ, Сегох, Баёт, Ироқ каби мумтоз қўшиқлар жаҳоннинг манаман деган қўшиқчилик санъатини лол қолдиргани, ундан баҳраманд бўлган ҳар бир инсоннинг қалбидан чуқур жой олгани рост. Уларнинг ҳар бирида инсон қайғу изтироблари, қувончу шодликлари ўзига хос беқиёс жозиба билан тараннум этилади. Қўшиқларнинг сўзи, оҳанги, тили, дини, миллатидан қатъий назар, ҳар бир кишига руҳий қувват беради, қалбларни ғубордан тозалаб, эзгуликка ундайди. Миллий куй-қўшиқларимизнинг ўзига хос хислатлари, куч-қудрати ҳам мана шунда-да.

Батафсил

Нечун томошага бунчалар ўчмиз?

Кимдир автомобиль ҳалокатига тасодифан гувоҳ бўлган экан, шуни қўлидаги телефонига шошилмасдан тасвирга олиб сақлаб қўйишини ёки ижтимоий тармоққа “онлайн” тарзида тўғридан-тўғри узата бошлашини қандай тушуниш мумкин? Ахир тасвирга олиш эмас, биринчи навбатдаги вазифаси, бурчи ёрдам кўрсатиш-ку! Майли, ёрдам кўрсатиш қўлидан келмас, имкони йўқ экан, буни вазиятдан келиб чиқиб оқлаш мумкиндир, лекин автоҳалокатга учраганларнинг аянчли ҳолатини четдан туриб бош­қаларга намойиш этиш оддий инсонийликка ҳам тўғри келмайди.

Батафсил

Свет ўчганда ҳудудий диспетчерни сўкиш тўғри эмас, у йўқ нарсани бера олмайди – Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев

Биз ҳам шу юртнинг фарзандимиз, ҳамма гаплардан хабардормиз, наҳотки бундай мурожаатлардан бехабар бўлсак? Гап шундаки, бир неча йиллар олдин вазият бундан-да оғир бўлган, лекин одамларда ҳозиргидек мурожаат қилишнинг кенг имкониятлари бўлмаган. Яъни мурожаатларнинг кўплиги муаммонинг кескин кўпайганини англатмайди, истеъмолчиларнинг бу борадаги ҳуқуқий онги ўсаётганидан далолат. Бу жавобим ҳам етишмовчиликларни оқламайди, шунчаки мавжуд вазиятни тушунтиряпман.

Батафсил

Ўзига бино қўйиш – бахтсизликдир

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “худбинлик (форсча сўз) — манман, эгоист, ўзинигина кўзловчи, ўзини ёки ўз манфаатини ҳаммадан устун қўювчи”, де­йилган. Кишининг ўз манфаати доирасида ўралашиб қолиши, бошқалар билан ҳисоблашмай, фақат ўз фикрини маъқуллаши, шахсиятини юқори қўйиши худбинликни келтириб чиқаради.

Батафсил

Гдлян бошлиқ гуруҳ уни уч йил тергов қилса ҳам ҳеч кимга қарши кўрсатма ололмаган

Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, эзгу ишлари, яхши амаллари билан халқ юрагидан жой олади. Уларни элимиз эъзозлайди, доимо қалбида сақлайди. Азим Тиллаевни нафақат каттақўрғонликлар, балки Самарқанд вилояти аҳли фахр билан эслайди.

Батафсил

Адолатпарвар инсонлардан ёрдам сўрайман

Мен анча вақтдан буён “Fikrat.uz” каналини кузатиб бораман. Ушбу канал ва сайтда ҳаётимиздаги турли ноҳақликларнинг очиқ-ойдин ёритилиши менинг эътиборимни тортади. Айниқса, яқинда таниқли шоирга кўрсатилган ёрдам учун тасаннолар айтгим келди.

Батафсил

Хорижга кетаётган аёллар

Энага кичкинтойнинг ўзига хос эркаликлари ва хархашаларига чидолмайди. Охир-оқибат уни шу йил 4 апрель куни ўткир ва оғир жисмлар билан аёвсиз калтаклайди. Мурғаккина вужуди жиддий жароҳатланган Фирдавс ҳушидан кетади ва 15 соат қаровсиз ётади. Дийдаси қаттиқ энага касалхонага олиб борганида эса, у аллақачон жон берган эди…

Батафсил