Дарахтлар ҳақида 5 факт

1. Бир миллион тонна қоғоз ишлаб чиқариш учун ўртача чорак миллион дарахт кесилиши керак. Бир дона А4 қоғозини тайёрлаш учун эса 15-20 грамм ёғоч зарур.

2. Дунёда дарахтлар одамлардан 60 баробар кўпроқ. Аммо сайёрамиз йилига 95-97 млн. дарахтни йўқотмоқда.

3. Хитой қонунларига кўра, ҳар бир фуқаро 11 ёшдан ошганидан сўнг ҳар йили камида учта дарахт экиши керак.

4. Швецияда жойлашган «Ўрмон» меҳмонхонасидаги барча хоналар дарахтларнинг ичидадир.

5. Колумбия университети олимлари табиий дарахтга қараганда 1000 марта тезроқ заҳарли газларни ютиб юборадиган ва ҳеч қачон қуримайдиган синтетик дарахтларни ихтиро қилишмоқчи.

Фикр билдириш