Даволаш йўли бор, аммо ўлим хавфи юқори

Тан олиш керак, кўпчилигимиз пневмония касаллигига у қадар аҳамият бермас эдик. Бутун дунёни ўз исканжасига олган Covid-19 сабабли унга эътиборимиз ортди.

Аслида бу касаллик эрамиздан аввалги 460 йилда Гиппократ томонидан аниқланган. Унинг белгилари, қандай кечиши ҳақида биринчи бўлиб француз шифокори Рене Лаэннеком 1819 йилда тушунтириб берган. Кейин Карл Рокитанский, Эдвин Клебсом, Карл Фридлендер, Френкел Альберт каби олимлар ушбу касаллик бўйича изланиш олиб боради. 1930 йилда бактериологик пневмонияни даволаш йўллари топилади. Аммо ҳанузгача 5 ёшгача бўлган болалар ўлимига юқори хавф солувчи касаллик ҳисобланади. Пневмония –  ўпка инфекцияси бўлиб, унинг иккита тури бор. Булар бактериал ва вируслидир.

Пневмония ўпкада суюқлик тўпланиб қолиши туфайли юзага келади, бу эса бактерияларнинг кўпайиши учун жуда қулай муҳит экан. Ўпка пуфакчаларида тўпланган балғам нафас олишгаи тўсқинлик қилади, бактериялар кўпая бошлагач беморнинг аҳволи ёмонлашади. Шунингдек, бактериал пневмония белгиларсиз кечмайди.

Шифокор-терапевт Игорь Элизовнинг айтишича, коронавирус инфекцияси келтириб чиқарган пневмонияда яллиғланишнинг сабаби бактериялар эмас, вирус. У ўпка пуфакчаларининг фаолиятини бузади. Натижада бу пуфакчаларда нафақат суюқлик, балки ўлик ҳужайралар, шунингдек, парчаланишнинг бошқа қолдиқлари ҳам тўплана бошлайди. Бактериал пневмонияда унинг таъсири алоҳида ўчоқлар билан чегараланади. Коронавирусда эса бутун ўпка фаолияти қийинлашади. Яъни яллиғланиш иккала ўпкага тарқалади. Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, 2017 йилда дунё бўйича 808 минг 694 нафар 5 ёшгача бўлган болалар пневмониядан вафот этган.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Даволаш йўли бор, аммо ўлим хавфи юқори

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: