Декабрда об-ҳаво қандай бўлади?

Декабрда ҳарорат кечаси -5 дан 0 даражагача, кундузи 0 … + 5 даражадан + 10 … + 15 даражагача ўзгариб туради. Ёғингарчилик меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет» хабарига кўра декабрь ойи давомида ҳароратнинг кечаси 0−5 даража совуқдан 2−7 даража илиққача, кундузи 0−5 даража илиқдан 10−15 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Республиканинг шимолида тунда 8−10 даража совуқ бўлиши мумкин. Ойнинг иккинчи ярмида эса 12−15 даража совуқ бўлиши мумкин.

Декабрда ёғингарчилик ёмғир, қор кўринишида бўлади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликли кунлар ўртача 5 кундан 13 кунгача ташкил қилиши мумкин. Бир кеча-кундузда максимал ёғинлар миқдори суткалик меъёрдан анча кўп бўлиши мумкин.

Охирги 10 йил ичида намгарчилик кўп бўлган декабрлар 2013, 2016, 2019 йилларда қайд этилган, Масалан, 2019 йил 22 декабрда максимал суткалик ёғинлар миқдори Тошкентда 34 мм ни ташкил қилган.

Бу йилги декабрда ойлик ёғинлар миқдори меъёр атрофида, айрим жойларда меъёрдан юқори, шимолда эса айрим жойларда меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: