Дэниел Рэдклифф – Гарри Поттер ҳақида 5 факт

Бугун унинг туғилган куни.

1. Гарри Поттер ролини ижро этган британиялик Дэниел Рэдклифф 2009 йил ўн йилликнинг энг кўп маош олган актёри сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Актёр Гарри Потернинг 1-фильми учун 150 000 евро, сўнги қисмларда эса 8 миллион еврогача гонорар олган.

2. 11 ёшидан Гарри Поттер фильмида иштирок эта бошлаган Дэниел ўрта мактабни ташлашга мажбур бўлган. Фильмнинг барча қисмлари суратга олингунга қадар 10 йил давомида у атиги икки маротаба (бетоблиги туфайлигина) суратга олиш жараёнларида қатнаша олмаган. 

3. Мазкур фильмнинг суратга олиш жараёнларида актёр 80 та “сеҳрли таёқча”ни синдирган ва 160 та кўзойнакдан фойдаланган.

4. Кинодаги ролларидан ташқари у турли спектакльларда ҳам иштирок этган ва Джейкоб Гершон номи билан шеърлар ёзган.

5. У Гарри Потер фильмининг суратга олиш жараёнларининг сўнги йилларида чекишни одат қилгани учун Гарри Паффер номини олган. 2009 йилда эса у алькоголизм касаллигига ҳам чалинган эди. Бундан ташқари, актёр диспракция касаллигидан азият чекади, бу унинг ҳолатни мувофиқлаштиришга ҳалақит қилади. Шунинг учун ҳам у ўз оёқ кийимини ипини бойлай олмайди.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: