Дэниел Розенблюм: Мен элчи сифатида виза берилиши ишларига аралашмайман

АҚШга виза олиб, виза муддати тугаганидан кейин ҳам бу мамлакатдан чиқиб кетмаётган Ўзбекистон фуқаролари сони кўплиги сабабли Америка визасини олиш ўзбекистонликлар учун қийинлашиб бормоқда.

Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм деярли 70 фоиз ҳолларда Ўзбекистон фуқароларига нега виза берилмаганини изоҳлади.

Мен элчи сифатида виза берилиши ишларига аралашмайман, элчихонамизда бунга масъул алоҳида бўлим бор. Бу бўлимдагилар талабгорнинг АҚШга кириши қай даражада мумкин эканини ўрнатилган қонун-қоидалар асосида аниқлашади.

Шуни биламанки, виза билан АҚШга келиб, у ерда белгиланган муддатдан ортиқроқ қолиб кетиш ҳолатлари бўйича Ўзбекистон фуқароларининг кўрсаткичлари нисбатан юқорироқ. Натижада биз ҳар бир виза талабгорини синчиклаб ўрганиб чиқишимиз ва улар Қўшма Штатларда белгиланганидан кўпроқ қолиб кетмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз лозим.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: