Дунёдаги энг баланд ҳайкал ҳақида 5 факт

1. Ҳиндистоннинг Гужарот штатида бунёд этилган «Бирлик ҳайкали» 182 метр баландликка эга. Бу Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкалидан 2 баробар баландроқ дегани.

2. Унда Ҳиндистоннинг илк бош вазир ўринбосари ва ички ишлар вазири, давлат мустақиллигига эришиш учун 562 та майда штатларни бирлаштирган арбоб – Сардар Пателнинг сиймоси гавдалантирилган.

3. У қисқа вақт ичида – 42 ойда (3 ярим йил) қуриб битказилган. 3 400 нафар ишчи ва 250 дан ортиқ муҳандис тинимсиз меҳнат қилган.

4. Ҳайкалнинг ички томонига тезлик билан ҳаракатланувчи тўртта лифт ўрнатилган. Лифтлар 153 метр баландликка кўтарилганда, ҳайкалнинг кўкрак қисмида жойлашган катта залдан ташқарига қараш имкони яратилган.

5. 2018 йилда қуриб битказилган ушбу иншоотга 5 700 тонна пўлат, 25 000 тонна темир, 90 000 тонна цемент, 1 850 тонна бронза сарфланган.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: