Джефф Безос

Нима учун машҳур?


Дунёдаги энг бадавлат инсон. Amazon интернет-савдо компанияси президенти, Blue Origin аэрокосмик компанияси ва Washington Post нашриёт уйи эгаси. Айни вақтда бойлиги 139,7 млрд. долларга тенг. Ўтган йили Amazon компанияси 280,5 млрд. пул ишлаб топган.

Қандай қилиб машҳур бўлди?


Жефф 1964 йили 12 январь куни Йоргенсен фамилияси билан АҚШда таваллуд топган. Туғилган вақтида онаси 17 ёшлик мактаб ўқувчиси, отаси эса велосипед дўкони сотувчиси эди. 4 ёшлигида онаси отаси билан ажрашиб, кубалик Мигель Безосга турмушга чиқади. Тўйдан сўнг Мигель Безос Жеффни асраб олиб, ўз фамилиясини беради. 5 ёшлигида ота-онаси ҳам банкда ишлаб, ҳам университетда ўқиганлиги боис болакайга “Сен энди каттасан, бизнинг ишонганимизсан”, дея уқтиришади. Болалигиданоқ техникага қизиққани боис мактабдан қайтгач, хонасига қамалиб олиб, кичик ихтиролар қилишга уринади. Мактабни битиргач, ҳеч қандай қийинчиликсиз Пристон университетига ўқишга киради. 1994 йилдан турли вазифаларда ишлай бошлайди. Халқаро савдо тармоғини ривожлантириш устида иш олиб бориб, D. E. Shaw & Co компаниясининг вице-президенти ҳам бўлади. Лекин унга нимадир етишмасди. Йил охирида Сиэтлга саёҳат қилишга аҳд қилади ва ҳаёти бутунлай ўзгаради. Ишдан бўшайди. Кейин эса гаражида Amazon.com онлайн китоб дўконига асос солади. Кўпчилик унга кўп ўтмай компаниянинг банкрот бўлишини айтади. Аммо у таслим бўлмайди. 1998 йили компания видео ва аудио маҳсулотлар сотувини ҳам йўлга қўяди. 1999 йили Time журнали Безосни йил одами деб эътироф этади. 2000 йили банкдан 2 млрд. доллар қарз олиб, янги ва янги инновациялар қилади. Секин-аста интернет дўкон ҳамма нарса сотишни бошлайди ва йирик компанияга айланади. 2018 йили дунёнинг энг бой одами деб топилади ва шу кунгача бу ўринни ҳеч кимга бермаган.

Машҳур нима дейди?


«Бошқа компаниялар рақобатдошларидан ўзиб кетишни хоҳлайди. Биз эса мижозларимизни ўйлаймиз. Шунинг учун ҳам улар биздан ўтиб кетишолмайди».
“Компаниянинг ёрқин бўлишига интилмаслик керак, чунки порлаш узоқ давом этмайди”.
«Агар биронта янгилик қилсангиз, одамлар сизни тушунмаслигига тайёр туринг».

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: