
Эйфель минораси ҳақида сиз билмаган 5_факт
Парижда роппа-роса 131 йил олдин, яъни 1889 йилнинг 31 мартида Эйфель минораси очилган эди. Ўша куни конструктор Густав Эйфель миноранинг юқори қисмида француз байроғини кўтарган.
1. Баҳайбат минора 1889 йилда очилганида, у сайёранинг энг баланд иншооти эди.
2. Эйфель минораси аслида учта рангга бўялган. Энг қоронғи тон бинонинг асосида ишлатилган, энг ёрқини – тепада. Минора занглашга қарши ҳимоя мақсадида ҳар 7 йилда 60 тонна бўёқ билан қопланади.
3. 1912 йилда пальто-парашют яратувчиси ўзининг ихтиросини Эйфель минорасида синаб кўришга қарор қилди. Эркак иморатнинг учинчи майдончасидан сакраб, ҳалок бўлган.
4. Эйфель минорасининг кичик нусхалари дунёнинг турли бурчакларида бор: Американинг Лас-Вегасида, Хитойнинг Гаунчжоу ва Шэньчжэнида, Актау (Қозоғистон) ва бошқа шаҳарларда. Ўзбекистонда ҳам.
5. Баландликка қарамай, минорани ўрнатишда фақат бир киши ҳалок бўлган.