Эркин Аъзам ҳақида 5 факт

Бугун, 10 август санасида у 70 ёшни қарши олди.

1. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам 1950 йил 10 августда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. 11 фарзанднинг тўнғичи бўлган болакай 3-синфда ўқиб юрганидаёқ, амакисининг “Катта бўлсанг ким бўласан?” деган саволига гарчи бу касбнинг моҳиятини ҳали англамаса-да, “Ёзувчи” деб жавоб берган.

2. Эркин Аъзам ёшлигида “Ўлгудек таъсирчан, сиркаси сув кўтармайдиган инжиқ, хаёлпараст болабўлганман. Ишёқмасроқ эдим, китоб ўқишдан бошқаси кўзимга кўринмасди. Теварак-муҳит менга зерикарли, тўпоринамо туюлар, кўнгилда унга нисбатан ҳали англанмаган бир норозилик ҳам бор, нуқул келажакдаги ўзгача ҳаёт орзуси билан юрар эдим. Ана шу безовта, болаларча содда ўй-хаёллар, орзумандлигу китобхонликлар адабиёт сари бошлагандир…”

3. Адиб сценарийлари асосида кўплаб бадиий фильмлар суратга олинган. “Дилхирож”, “Эркак”, “Паризод” ва бошқа бадиий фильмлар ўзига хос характерлар яратилгани билан томошабинлар орасида машҳур бўлган. “Чантриморэ” асарини кинолаштиришга қарши бўлган бўлса-да (камтарлик қилиб), шу кино туфайли бир кунда машҳур бўлиб кетган.

4. 2013 йилда ёзувчининг “Буюк осий Шайх Саънон ворислари” деган ном остида жамланган қисса ва ҳикоялари Париждаги нуфузли нашриёт тарафидан чоп қилинган. 70 ёшли ёзувчининг дуогўйи, онажони ҳаёт.

5. Ҳамиша ўзининг қайсарлигини тан оладиган ёзувчи “менинг ижодимда”, “асарим”, “чиройли қарсаклар” деган ифода ва ибораларни ҳазм қила олмайди.

——–

Эркин Аъзамнинг барча асарларини бу ерда ўқишингиз мумкин.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам 70 ёшда! Адибнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган видеоролик.

Сайёра Қодирова тайёрлади

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: