Ўзбекистон июль ойида олтин сотиш бўйича етакчига айланди

Жаҳон олтин кенгаши (WGC) маълумотларига кўра, Ўзбекистон июль ойида олтин сотиш бўйича мутлақ етакчига айланди. 11,6 тонна миқдорда олтин сотилди ва шу билан олтиннинг республика экспортидаги улуши 39,8 фоизга етди.

Иккинчи ўринни Мўғулистон (6,1 тонна) эгаллади. Россия ва Германия ҳар бири 0,5 тоннадан экспорт қилган.

P.S. Беш йил ичида Ўзбекистонда олтин экспорти ўсиб келмоқда. Масалан, олтин экспорти 2015 йилда 823,9 млн долларни, 2016 йилда 738,2 млн долларни, 2017 йилда 1,6 млрд долларни, 2018 йилда эса 3,4 млрд долларни ташкил этган.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: