Фармон лойиҳаси муҳокамаси: депутат қандай фикрда?

Хабарингиз бор, “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон лойиҳаси эълон қилинди. Унда туман халқ таълими бўлими мудирларига, ҳокимнинг маориф бўйича маслаҳатчиси мақомини бериш назарда тутилган.  

Хўш, маслаҳатчининг вазифаси, ваколатлари қандай бўлади? Улар зиммасига юкланаётган вазифаларни қай даражада амалга ошира олади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шоҳиста Турғунованинг фикрича, ҳокимнинг маориф бўйича маслаҳатчиси бир вақтнинг ўзида ташкил этувчи, бажарувчи,  назоратчи бўлиши керак. Шу билан бирга у таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратиши даркор. Агар иш тўғи ташкиллаштирилмаса, бу янгилик тизим самарадорлигига салбий таъсир этиши мумкин.

Ҳозирда туман халқ таълими бўлими мудирлари ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари билан ҳамкорликда иш олиб боради, – деди депутат. – Туман ҳалқ таълимини молиялаштириш эса ҳокимнинг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари назоратида. Бу мақомнинг берилиши турли сунъий тўсиқларнибартараф этиш, иқтисодий соҳа мутассадилари билан муаммони тезкор бартараф этиш имконини беради.

Энг муҳими, таълим муассасаларида турли ноқонуний текширувларнинг олди олинади, шунингдек, таълим билан боғлиқ мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, бошқа тузилмалар билан ҳамкорлик қилиш тизими яратилади.

Шоҳиста ТУРҒУНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: