
Мурод Муҳаммад Дўст: Қайси фильмда инсон маънавиятига салбий таъсир ўтказадиган жойлар бор?
Фильмларни телевидение ходимлари нега кесишини ҳалигача тушунолмайман. Улар ўзларини жамиятнинг ахлоқий дарвозасида турган посбонларга ўхшатишади. Фильмда ахлоқий нормаларга тўғри келмайдиган жойлари бўлса «Ўзбеккино» Бадиий кенгашига мурожаат қилишсин. Чунки барча фильмлар Кенгашдан ўтказилади. Қайси фильмда инсон маънавиятига салбий таъсир ўтказадиган жойлар бор? Балки биз ҳам «16+», «18+» қилиб, томошабиннинг ёшини белгилашимиз керакдир.
Rostdan ham-da!