“Freedom House” Ўзбекистонга нега сиёсий ҳуқуқлар бўйича 2 балл қўйди?

Ўзбекистонда сўнгги уч йилда журналистлар раҳбарлардан қилган ишлари юзасидан ҳисоб сўрашни ўрганди. Бу ҳақида Самарқандда бўлиб ўтган II Марказий Осиё судьялар мулоқотида нутқ сўзлаган С.Мирзиёева маълум қилди.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди васийлик кенгаши раиси ўринбосари журналист қамалишидан қўрқмай, хато қилиш ҳуқуқига эга бўлиши кераклигини ҳам таъкидлади.

Мирзиёеванинг мазкур фикри мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш борасида бошланган ислоҳотларнинг давом этишига яна бир ишорадир. Инчунун, муайян масала юзасидан фикр билдириш, сайловларда иштирок этиш инсоннинг энг муҳим ҳуқуқидир. Шу маънода С.Мирзиёеванинг фикрлари нафақат журналистлар, балки Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаронинг сиёсий ҳуқуқларига дахлдорлиги билан аҳамиятлидир.

II Марказий Осиё судьялар мулоқотида бўлиб ўтган кунлар арафасида “Freedom House” жаҳон мамлакатларидаги эркинлик даражасига оид анъанавий йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда Ўзбекистон яна эркинлик бўлмаган мамлакатлар қаторига киритган. Ўзбекистонга сиёсий ҳуқуқлар бўйича 40 баллдан 2, инсон эркинликлари бўйича эса 60 баллдан 8 балл берилган.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: