Футбол ҳакамларининг қилган энг катта 5 хатоси

1.Жаҳон чемпионати, 1986. 1/4 финал, Аргентина — Англия. Марадона қўли ёрдамида гол уради. Ҳакам бунга эътибор бермайди. Кейинчалик Аргентина жаҳон чемпиони бўлади.

2. Жаҳон чемпионати, 1966. Финал, Англия — Германия. Ҳакам инглизларнинг дарвозага кирмаган тўпини гол деб ҳисоблайди. Англия жаҳон чемпиони бўлади.

3. Жаҳон чемпионати, 2010. 1/8 финал, яна Германия — Англия. Лэмпард томонидан урилган гол ҳисобланмайди. Германия ўйинни енгади.

4. Жаҳон чемпиноати, 2002. 1/8 финал, Жанубий Корея — Италия. Ўйин Жанубий Кореяда бўлган, ҳакам йўқ жойдан мезбонларга пенальти қўйиб берган. Италияликларга қарши ростдан ҳам қўполлик кўрсатилганида пенальти бермаган. Корея ўйинни ютган. Ҳакам эса вақт ўтиб, героин олиб кетаётганида ҳибсга олинган.

5. Жаҳон чемпионати, 2002. 1/4 финал, Жанубий Корея — Испания. Худди ўша чемпионатда ҳакам кореяликлар автоголини ва Ф. Морьентеснинг голини ҳисобга олмаган. Корея ўйинни ютган.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: